
Фото: E-auksion
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Садаф кўчасидаги 7—9-уйлар кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари E-auksion порталида эълон қилинган.
Лот аукционга жиноят ишлари бўйича суд ҳукми билан Яшнобод тумани МИБ томонидан жойлаштирилган. Ушбу 2 қаватли уй 10 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,13 гектар. Бинонинг майдони — 839,4 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.

Фото: E-auksion
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 10 млрд сўм. Аризалар 13 июль 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар