date
views 1 350

Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида ўқ-дорилар сақланаётгани аниқланди

Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида ўқ-дорилар сақланаётгани аниқланди
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйида ноқонуний равишда ўқ-дорилар сақланаётгани аниқланди.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, Янгиер шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир олиб борилиб, фуқаро Қ.Т. нинг (1988 йилда туғилган) ҳовлиси кўздан кечирилган. Текширув натижасида унинг молхонасида 10 дона ноқонуний ўқ-дорилар сақланаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёдаги хонадонларнинг бирида ўқ-дорилар сақланаётгани аниқланди