Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Жавлон Ваҳобов Қорақалпоғистондаги вазият, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудда тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида холис ахборот тақдим қилиш мақсадида АҚШ Конгресси аъзолари билан видеоконференция шаклида қатор музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Маълум қилинишича, АҚШ Конгресси ташқи ишлар қўмитасидаги Осиё, Тинч океани ва Марказий Осиё бўйича қуйи қўмитанинг ҳамраиси, Огайо штатидан сайланган республикачи конгрессмен Стив Чабот Қорақалпоғистондаги воқеаларнинг асл сабаблари ва ҳукуматнинг ҳудуддаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрган чора-тадбирлари ҳақидаги батафсил маълумот учун миннатдорлик билдирди. АҚШ Ўзбекистоннинг кенг қамровли ошкора ва ишончли суриштирув ўтказиш бўйича саъй-ҳаракатларини олқишлашини таъкидлади.
Конгрессмен Стив Чабот АҚШ Конгрессидаги «Ўзбекистон бўйича кокус» аъзоси ва Марказий Осиё бўйича кичик қўмитанинг ҳамраиси сифатида Қорақалпоғистондаги мавжуд вазиятни диққат билан кузатаётганини ва расмийларнинг уни барқарорлаштириш бўйича қилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирган. «Ўзбекистон АҚШнинг вақт синовидан ўтган дўсти ва иттифоқчиси. Мамлакат ушбу синовни муносиб енгиб ўтиши ва ислоҳотлар давом эттирилишига ишонаман», — деб қўшимча қилган у.
«Яқинда мамлакат бошига тушган ушбу синов порлоқ келажак учун янги бошланғич нуқтага айланишига ишончим комил», — деган Конгрессдаги «Ўзбекистон бўйича кокус» аъзоси, 2021 йил октябрида Америка қонун чиқарувчилари делегацияси таркибида Ўзбекистонда бўлган конгрессмен Дон Бекон.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, америкалик конгрессменлар мулоқот якунида АҚШ Конгрессига Конгресснинг барча сенаторлар ва конгрессменлар офисларига тарқатиладиган расмий ҳужжати — Cонгрессионал Реcордъни тақдим этишга тайёрлигини билдирган. Уларнинг фикрича, ушбу расмий маълумот ҳудуддаги воқеалар ҳақида холис ахборот етказиш нуқтаи назаридан Конгресснинг барча аъзолари учун фойдали бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди