4 154
Эрини ўлдириш учун 30 минг долларга одам ёллаган андижонлик аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди
Эрини ўлдириш учун 30 минг долларга одам ёллаган андижонлик аёл турмуш ўртоғининг даъво аризасига асосан тўрт нафар фарзандига бўлган оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда вилоят суди ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, икки йил аввал Фарида Турсунова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) рашк оқибатида келиб чиққан можаро ортидан турмуш ўртоғини ўлдиришга қасд қилган. Бунинг учун 30 минг долларга қотил ёллаб, келишилган маблағнинг маълум қисми ҳамда тилла тақинчоқларни дастлабки тўлов сифатида «суиқасд ижрочиси»га бераётган чоғда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судининг 2020 йил 17 сентябрдаги ҳукми билан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра қотилликни ниҳоясига етказа олмаган аёл Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбли деб топилиб, унга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шундан сўнг маҳкуманинг турмуш ўртоғи Алишер Мансуров фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судига аёли айни пайтда қамоқда эканлиги, ушбу ҳолат фарзандларининг руҳияти ва келажагига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдириб, Фарида Турсуновани оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўраб, даъво ариза киритган. Суднинг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар тўрт нафар қиз фарзандларига нисбатан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Вилоят суди судьяси Гулнорахон Асранованинг қайд этишича, кейинчалик жавобгарнинг вакили фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти келтирган.
«Оила кодексининг 79-моддасига кўра, ота-она ўз болаларининг ҳаёти ва соғлиғига ёки эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш белгиланган. Даъвогарнинг апелляция инстанцияси суди мажлисида сўралган вояга етмаган фарзандлари ўз тушунтиришларида отаси билан яхши яшаб келаётганликларини, онаси билан кўришишни истамасликларини, онаси билан бирга яшаган даврида уларни кўп марта урганлигини, отасини ўлдирмоқчи бўлганлигини, ҳатто онасининг бошқа қариндошлари билан ҳам кўришишни истамасликларини баён қилган. Шу сабабли вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ажримига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирилмади», — дейди Гулнорахон Асранова. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин