06:30 / 12.07.2022
1 121

Норов: конституциявий ислоҳот – давр талаби

Норов: конституциявий ислоҳот – давр талаби
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов расмий ташриф билан Москвага келди. Республика элчихонасида нутқ сўзлаган ташқи сиёсат идораси раҳбари мамлакатда бошланган конституциявий ислоҳотлар масаласига тўхталди, деб хабар беради Sputnik.

Ўзбекистон халқ турмуш даражасини ошириш, инновацион иқтисодий ўсишни мустаҳкамлаш ва мамлакат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар йўлидан ўз тараққиётининг янги масъулиятли босқичига қадам қўйди, – деди у.

Конституциявий ислоҳотлар – бу давр талаби, уни демократик ислоҳотлар мантиғи тақозо этмоқда. Янгиланган конституция Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясининг мустаҳкам ҳуқуқий асосини, кафолатини яратиши керак”.

Владимир Норов, шунингдек, аввалроқ мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган конститутсиявий ислоҳотларнинг асосий устувор йўналишларини эслатиб ўтди.

Конституция мазмунида инсон шаъни ва қадр-қиммати йўлидаги ғояларни чуқур жорий этиш ҳамда “инсон-жамият-давлат” ёндашуви таклиф этилмоқда, яъни мавжуд парадигма “давлат-жамият-инсон” ўрнига янги парадигма жорий этилмоқда. Бошқача айтганда, инсон қадр-қимматини юксалтириш ҳукумат органларининг устувор вазифаси бўлиши керак”, - деди вазир.

Яна бир муҳим вазифа – оиланинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш, болалар манфаатларини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун барча шарт-шароитларни яратишдир, деди ТИВ раҳбари.
Ташриф доирасида Владимир Норов Россия Давлат Думаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идораларда бир қатор учрашувлар ўтказади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Норов: конституциявий ислоҳот – давр талаби