Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани прокурори ёрдамчиси Н. Э. пора олаётганда қўлга тушди. Айни маълумотни Xabar.uzнинг вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органидаги манбаси тасдиқлади.
Воқелик жорий йилнинг 10 июль куни содир бўлган.
Айтилишича, туман прокурори ёрдамчиси бир аёлга нисбатан фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилиб, эвазига 3000 (уч минг) АҚШ доллари сўраган. Талаб қилинган пулнинг тенг ярмини аввалроқ олиб, қолган ярмини олаётган пайтда далилий ашё билан ушланади.
Айни пайтда туман прокурори ёрдамчисига нисбатан жиноят (ЖК, 210-модда – пора олиш) иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди