
ФВВ бугун Яккасарой туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди. Қайд этилишича, 18 июль куни соат 14:41 да Яккасарой тумани «Бошлиқ» МФЙ Қушбеги кўчасида жойлашган кўп квартирали уйларнинг хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарувчилар соат 14:50 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:59 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб қилинган.
Ёнғин натижасида хонадоннинг 10 кв.м майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар туфайли ёнғиндан уйнинг 200 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар