date
views 1 397

Фарғонада бўлим мудири пора устида қўлга олинди

Фарғонада бўлим мудири пора устида қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда туман тиббиёт бирлашмасининг ходимлар бўлими мудири, танлов комиссияси котиби Ш.П. фуқаро Х.ни бирлашма комиссияси раиси ва аъзолари ёрдамида ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ш.О. фуқаро С.ни танишлари орқали ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада бўлим мудири пора устида қўлга олинди