1 092
Тошкент вилоятида экстремистик ғояларни тарғиб қилиб, Суриядаги жиҳодчилар оқимига қўшилмоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: Ички ишлар вазирлиги
Тошкент вилояти Паркент туманида Ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилган «жиҳодчилар» террористик оқими аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётган ва Суриядаги жангарилар, жиҳодчилар террористик оқими сафига қўшилишни мақсад қилган шахс қўлга олинган.
Хусусан, Ш.А. (1998 йилда туғилган) Telegram мессенжеридаги профили орқали экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётгани аниқланган.
Ушбу шахс жиҳод қилиш ва Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Туркия давлати орқали Сурия давлатига чиқиб кетиши олдидан ушланган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ва эҳтиёт чораси сифатида қамоқ танланиб, жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди