Қорақалпоғистондаги Миздакхон мақбараси базасида ноёб тарихий-археологик парк барпо этилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон давлат санъат музейи директори Тигран Мкртичев “Ўзбекистон маданий мероси замонавий илм-фан диққат марказида” халқаро илмий анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Хўжайли шаҳри яқинида жойлашган 200 гектарлик Миздакхон мақбараси ҳудудида тарихий-археологик парк барпо этилиши режалаштирилган. Мажмуа Савицкий музейининг таркибий бўлинмасига айланади. Миздакхон қадимий ёдгорликлари мажмуасини тарғиб қилиш, ўрганиш ва сақлаш учун музей масъул бўлади.
Миздакхон некрополи Говур қалъа қолдиқлари ёнида жойлашган қадимий қабристондир. Бу қалъа ўз номини араблар истилоси даврида олган ва таржимада “кофирлар қалъаси” деган маънони билдиради, чунки олимлар араблар истилосидан олдин қалъа аҳолиси зардуштийлар бўлганини аниқлаган.
Бутун ёдгорликлар мажмуаси Хўжайлидан 3-4 км жанубда жойлашган учта тепаликда жойлашган. Бу ерда аҳоли пунктининг пайдо бўлиши милоддан аввалги IV асрга тўғри келади. Қалъа ўн метрли деворлари қудрати билан ҳайратда қолдиради. Бу деворлар қолдиғи қадимий шаҳардаги иккита иншоот харобаларини ҳамон ҳимоя қилиб келмоқда. Археологлар фикрига кўра, харобалардан бири сарой биноси бўлса, иккинчиси олов ибодатхонаси вазифасини бажарган.
Яна бир тепалик эса дастлаб зардуштийлар дафн маросими ўтказадиган жой бўлиб, у ерда қалъа аҳолиси зардуштийлик удумига кўра ўликларни қолдиришган. Буни археологлар томонидан топилган оссуарийлар ва дахмага ўхшаш нарса — зардуштийлар ўликларни қолдирган текис томли минора тасдиқлайди. Қушлар мурда суякларини кемириб бўлгач, қариндошлари уларни йиғиб, остадонга солишган.
VIII асрда қалъа араблар томонидан босиб олингандан сўнг Ўрта Осиёнинг барча кенгликларида зардуштийлик дини йўқ қилинди ва марҳумлар мусулмон урф-одатлари бўйича дафн қилина бошланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи