2 066
Ўзбек эстрадасидаги кўплаб хит қўшиқлар муаллифи Баҳодир Низомов Green Card ютгани ҳақида сўзлаб берди
Фото: Instagram /@bahodirnizomov
Композитор, бастакор ва хонанда Баҳодир Низомов MY5 телеканалининг «Омон-омон» кўрсатувига берган интервьюсида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага қўшиқ ёзиб бериб, жавобини икки йил кутгани, илк басталаган мусиқаси, кўп мусиқаларини қайси хонандалар ижро этгани, ўзбек бастакорлари орасида қайсиларининг яхши ижоди яхши эканини, Green Card ютгани ва қайси чет эл хонандалари билан ҳамкорликда ишлаётгани ҳақида гапирди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага қўшиқ ёзиб бергани ва жавобини икки йил кутгани ҳақида
«Юлдуз Усмонованинг мухлиси ва шогирдиман. У инсондан жуда кўп нарсани ўрганганман. Шахсан ўзи менга қўшиқ айтиш ва кўп шогирдларига ўргатмаган ишни, яъни фортепианода чалишни ўргатган. Яккама-якка овоз созлаш бўйича устозлик қилган.
Устозимга 2010 йилда қўшиқ ёзиб совға қилганман ва жавобини икки йил кутганман. Вазият тўғри келганда мусиқани эшитган ва мени чақириб, дуэт куйлашни таклиф қилган. Ёш бўлганман, эшитиб хурсандчиликдан йиғлаганман. Яхши кўрган санъаткорингиздан бу гапни эшитиш бошқача таъсир қилади. Кечаси соат 2 да қўнғироқ қилишган, буни эшитиб эрталабгача ухлолмаганман. ‘Кечир Аллоҳ’ деб номланган қўшиқ 2012 йилда чиққан ‘Мендек сева оласизми’ альбомидан жой олди», — дейди хонанда.
Фото: Instagram /@bahodirnizomov
Илк басталаган мусиқаси ва тароналарини энг кўп қайси хонандалар ижро этиши
«Биринчи басталаган қўшиғим 2007 йилда хонанда Зиёда томонидан ижро этилган ‘Нега-нега’ таронаси ҳисобланади. Ушбу қўшиқ ўша йилнинг ўзидаёқ хит бўлган», — дейди бастакор.
Фото: Instagram /@bahodirnizomov
«Кўп қўшиқларимни Зиёда Қобилова, Мавлуда Асалхўжаева ва Лола Аҳмедова ижро этган. Ҳозир Лола Аҳмедова ижодга қаттиқ киришган, у киши билан ишлаяпман. Лола опамдан ортмаяпман, бошқалар билан ишлашга вақт бўлмаяпти» , — дейди композитор.
Фото: Instagram /@bahodirnizomov
Green Card ютгани, ўзбек бастакорлари орасида қайси бастакорларнинг ижоди яхши экани ва қайси чет эл хонандалари билан ҳамкорликда ишлаётгани ҳақида
«Green Card ютганим рост. АҚШни айланиб, кўриб келишим мумкин. Мен учун ижод қилишга юртимиз қулай, ўзимизнинг санъаткорлар, ўзимизнинг халқимиз яхши. Орада келишмовчиликлар бўлса ҳам, барибир уларни яхши кўрамиз», — дейди бастакор.
«Мен учун Ўзбекистондаги энг яхши бастакорлар Мусохон Нурматов, раҳматли Бобур Умаров ва ёшлар орасида оммалашган Ҳамдам Собиров, Шаҳбоз ва Наврўз. Уларнинг ижодини ёқтириб тинглайман», — дейди Баҳодир Низомов.
«Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Каримов, туркиялик бастакор, хонанда Таркан ва бошқа машҳур санъаткорлар билан ижод қилган Синан Акчил каби ижодкорлар билан ижодий ҳамкорлигимиз ҳалигача давом этмоқда», — дейди хонанда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди