21:07 / 28.07.2022
1 564

Фуқаролар туғилганлик ҳақида маълумотномани туғуруқхонанинг ўзида оладиган бўлади

Фуқаролар туғилганлик ҳақида маълумотномани туғуруқхонанинг ўзида оладиган бўлади
Туғилганлик ҳолати тиббиёт муассасалари томонидан “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилади.

Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиевнинг сўзларига кўра, бунда фуқаролар туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш учун ФҲДЁ бўлимига келмайди. Балки, туғуруқхона томонидан боланинг туғилганлиги қайд қилинганлиги ҳақида QR-кодли маълумотнома берилади ва бу расмий ҳужжат ҳисобланади.

Туғилиши қайд этилмаган ва туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотномаси бўлмаган шахсларнинг туғилганлигини соддалаштирилган тартибда қайд қилиш бўйича бир марталик акция ўтказилади.

Акция доирасида фуқароларнинг туғилганлигини қайд этиш соддалаштирилган тартибда турли имтиёзлар берилган ҳолда қайд этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқаролар туғилганлик ҳақида маълумотномани туғуруқхонанинг ўзида оладиган бўлади