1 717
Ўзбекистон мусулмонлари идораси намозхонлар «Толибон» ҳукумати делегациясини ўраб олгани акс этган суратга изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ фуқаролар Афғонистон муваққат ҳукумати делегациясини ўраб олгани акс этган сурат ва изоҳига «Толибон муҳлислари» деб ёзилган хабарлар тарқалди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 25 июлдан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва бир гуруҳ уламолар Самарқанд вилоятида фуқаролар билан яқиндан мулоқот қилиш ҳамда жоме масжидларда намозхонларга мавъиза қилиш мақсадида ушбу вилоятнинг турли ҳудудларида бўлган. Мазкур сафар давомидаги аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар, масжид қавмлари ила маърифий суҳбатлар ҳамда бўлиб ўтган. Бу тармоқлар орқали ҳам ёритилган.
Шундай суҳбатлардан бири 29 июль куни Самарқанд шаҳрида жойлашган «Намозгоҳ» масжидидаги жума намозига йиғилган катта жамоат билан бўлган. Ушбу жомедаги мавъизадан таъсирланган масжид қавми якунда Муфтий ҳазратларининг дуоларини олиш учун йўл ёқасига қадар тўп-тўп бўлиб, кузатиб борган.
Фото: Telegram
Таъкидланишича, айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари муфтий Нуриддин домлани зиёрат қилишга интилган мўмин-мусулмонларни гўёки «Афғонистон муваққат ҳукумати вакиллари («Толибон») мухлислари», дея асл вазиятдан одамларни чалғитишга уриниб, ижтимоий тармоқларда турли изоҳлар ёзган.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Тошкент шаҳрида ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этган Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси ҳам мазкур жума намозида қатнашди.
Таъкидлаш керакки, эълон қилинган ижтимоий тармоқ материалларидан яққол намоён бўлмоқдаки, мўмин-мусулмонлар муфтий ҳазратларини зиёрат қилиш ва у кишининг дуоларини олиб қолишга интилганлар.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган бундай изоҳларни ёзмаслик ва уларни тарқатмасликни илтимос қиламиз, — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?