15:00 / 01.08.2022
1 707

Самарқандда гиёҳванд ўсимликлар етиштириладиган «плантация» фош этилди

Самарқандда гиёҳванд ўсимликлар етиштириладиган «плантация» фош этилди
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 29 июл куни Иштихон тумани ИИБ томонидан, туманнинг Барлос маҳалласидаги хонадонлардан бирида яшовчи ота ва унинг ўғли 4,5 сотих ерда каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаётгани аниқланган.

Каннабис ўсимлигини йўқ қилиш жараёнида ИИБ ходимлари томонидан саноқдан ўтказилганда уларнинг сони 724 туп экани ва ўсимликларнинг баландлиги 80 сантиметрдан 3 метргача етгани аниқланган.

Суриштирувлар давомида фуқаро гиёҳванд ўсимликлар етиштиришни 2021 йилда бошлаганини, марихуанани қайноғасига етиштириб берганини ва бунинг учун хизмат ҳақи олганини маълум қилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи фуқароларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда гиёҳванд ўсимликлар етиштириладиган «плантация» фош этилди