Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Миллий гвардия ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда «Ю.» АЖ инспектори М.П. фуқаро О.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Миллий гвардияга тизимига ишга киритиб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Балиқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Х. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни «И.И.» МЧЖга ишга киритиб қўйиш эвазига 9 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин