Фото: «islamdag.ru»
Тожикистонда икки ва ундан кўп хотини бор эркаклар биринчи хотинидан унинг яна бошқа аёлга уйлангани юзасидан шикоят қилмагани учун миннатдор бўлиши керак. Бу ҳақда 2 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Хотин-қизлар ва оила масалалари қўмитаси раиси Ҳилолби Қурбонзода гапириб ўтди.
Унинг таъкидлашича, агар хотинлар қўшхотинлик факти бўйича тегишли давлат органларига шикоят қилиш ва даъво киритишга қарор қилса, уларнинг эрлари жазоланади.
Мамлакатда қўшхотинлик қонунчилик даражасида тақиқланган. Тожикистон Жиноят кодексининг 170-моддаси (икки ёки кўпхотинлик)ка кўра, бу моддани бузган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг минг бараваридан икки минг бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?