09:23 / 03.08.2022
1 938

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади
Президент “Ўзбекистон давлат мустақиллиги ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қуйидагилар:
  • Ўзбекистон давлат мустақиллиги ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссияси таркиби;
  • “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури тасдиқланди.

Республика комиссияси:
  • дастурда назарда тутилган чора-тадбирлар самарали бажарилиши ҳамда мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда кенг нишонланишини таъминлайди;
  • барча ҳудудларда аҳоли кенг қатламлари ўртасида мустақиллик байрамига бағишлаб маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, долзарб мавзулар бўйича фикр алмашувлар, маданий тадбирларни самарали ўтказиш мақсадида таниқли илм-фан намояндалари, ижодкор зиёлилар, маданият ва санъат арбобларидан иборат тарғибот гуруҳларини ташкил этади ҳамда улар аниқ режа асосида фаолият олиб боришини йўлга қўяди;
  • белгиланган чора-тадбирлар қандай амалга оширилаётгани юзасидан ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарлари ҳисоботларини ўз йиғилишларида мунтазам равишда эшитиб боради.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, мақом ва бахшичилик санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб этилади.

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олади:
  • 2022 йил 1 сентябрь - пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
  • 2022 йил 2 сентябрь - жума (қўшимча ишланмайдиган кун - иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
  • 2022 йил 3 сентябрь - шанба (қўшимча ишланмайдиган кун - олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);
  • 2022 йил 4 сентябрь - якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади