Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров имтиҳонлар олдидан абитуриентларга ўз маслаҳат ва тавсияларини берди.
Нуриддин Холиқназаров илм олиш йўлидан кетаётган яхши ниятдаги ёшларнинг барчаси савоб олиши ҳақида гапирди.
“Илм ҳақидаги барча ҳадислар ва оятларни кўпчилик фақат диний илмга тааллуқли, бундан бошқасига савоб бўлмайди деса, жуда катта хато фикр билдиради. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадисларида диний илм ҳақида гапирилса, алоҳида таъкидланади. Аммо умумий маънода илм олиш, талабаларга бериладиган савоб ҳақида сўз кетса, бу ҳар илмни ўз ичига олади. Шунинг учун абитуриентларимиз имтиҳон арафасида турар экан, улар Аллоҳнинг бир буйруғини, яъни илм олиш буйруғини бажаришга киришяптилар.
Илм фойдали ва фойдасиз бўлади. Шундай илмлар борки, инсонга манфаат келтирмайди. Аммо дунё-ю охиратда инсонларнинг саодати учун хизмат қиладиган илм олиш савоб бўлади”.
ЎзМИ раиси яқинлашиб келаётган имтиҳонларда ҳис-ҳаяжонни қандай енгиш мумкинлиги ҳақида тўхталди.
“Албатта, ҳаяжон бўлади, агар ҳаяжон бўлмайди десак, бу инсон хилқатига тўғри келмай қолиши мумкин. Шунча йил хизмат қилган бўлсак-да, ўзимиз ҳам ҳар жума айёмида масжидларда минбарга чиққанимизда ҳаяжонланамиз. Чунки бу ҳам бир имтиҳон-да.
Биз талабаларимизга ҳаяжонни енгиб ўтишни, боса билишни ўргатишимиз керак. Айтадиган бир тавсиямиз, бир маслаҳатимиз бор, яъни имтиҳондан бир кун олдин тайёрланишни тўхтатиш керак. Ҳамма нарсани тўхтатиб, ўзини қўлга олиб, “бу дунёвий бир имтиҳон, агар ўтолмай қолсам, қиёматмаски ҳамма нарса тугаса”, – дейиш керак.
Аллоҳ қиёматдаги имтиҳонимизни енгил қилсин. Энг катта имтиҳонимиз – қиёматдагисидир. Мана бу имтиҳон жуда оғир кечади, унда қайта топшириш йўқ. Лекин дунёвий имтиҳонларда бу сафар бўлмаса, кейингиларига имконият бор”.
Муфтий имтиҳонлар олдидан дуо қилиб ижобий натижа сўраш бўйича ўз тавсияларини берди.
“Барча абитуриентларимиз бир нарсани билиши керак, кўпчилик дуони сеҳр сўзи билан алмаштириб қўяди. Дуо ўқилдими, бўлди имтиҳондан ўтдим деб ҳисоблаш керак эмас. Ҳамма нарса Аллоҳ таолонинг инояти билан бўлади. Сиз шунчаки имтиҳонга яхшилаб тайёрланинг ва дуони қилиб, Аллоҳга таваккал қилинг.
Ҳозир мана ижтимоий тармоқларда араб тилидаги турли хил дуолар тарқалмоқда. Мана шу дуоларни ёшларимиз ёзиб олиб, билиб-билмаган ҳолда унинг талаффузларида қийналиб, хато ўқиб қўйишяпти. Азиз болажонларимиз, қизларимиз – барча абитуриентларимизга шу нарсани айтаманки, Аллоҳ дунёда неча хил тил бўлса, уларнинг ҳаммасини ўзи яратган, уларнинг ҳаммасини ўзи тушунади.
Дуо дегани Аллоҳга муножот қилмоқлик демак, намоздан кейин ёки саждадан кейин чин қалбдан қиблага юзланиб, “Роббим, ўзинг осон қилгин, менга қийин қилмаган, зеҳнимни ўткир қилгин, олган илмимни ўзимга келтиргин, савол-жавобларда менга осон бўлишни насиб қилгин”, – деб ўзбек тилида дуо қилинг, иншааллоҳ, етиб боради.
Шу ўринда яна бир нарсани қайд этмоқчиман, биз абитуриентларнинг ҳаяжони ҳақида гапиряпмиз, лекин энг катта ҳаяжон ота-онада бўлади. Шунинг учун ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман, фарзандларини алоҳида дуо қилсинлар, чунки уларнинг дуоси мустажоб”.
Нуриддин Холиқназаров имтиҳонлардан олдин “Бисмиллоҳ”ни айтиб, Аллоҳга таваккал қилиб кириш лозимлиги, ҳаяжонни босиб олиш учун бироз нафас ростлаб, келажакка қўйилган эзгу мақсадлар ҳақида ўйлаш кераклигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди