11:30 / 08.08.2022
1 488

Жазирамада қолаётган ичимликлар

Жазирамада қолаётган ичимликлар
Салқин ичимликлар қадоғига эътибор қилинса, совутилган ҳолда ичишни, қуёш нурида қолдирмасликни ёзиб қўйган. Бу йил ёз ҳар йилгидан иссиқроқ келди. Ичимлик сувига эҳтиёж ҳам табиийки, кўпроқ. Дўконларда муздек ичимликларнинг тури ва салмоғи кўп. Оддий сув оламан деб кириб, қадоғи чиройли ёки фойдали бирор ичимлик кўтариб чиқаётган одамлар ҳам бор.

Аслида гап бунда эмас, ичимлик сувларини сақлаш шароити ҳақида. Дўконлар олдида сув борлигини билдириш учун пластик идишли ичимликлар минора қилиб қўйилган. Бу биринчидан, реклама. Иккинчидан, декорация. Шу йил ёзда қизим оддий сув ичиб, иситмалаб касал бўп қолди. Буни сувлардан реклама ва декорация сифатида фойдаланиш оқибати деб билдим. Бугун дўкон ичкарисида совутилган ҳолда сотилаётган бўлса ҳам кеча у қай шароитда сақлангани номаълум.

Бундай ҳолни шаҳар ва шаҳарларни боғлайдиган магистрал йўллар ёқасида кўп учратяпмиз. Кейин савол пайдо бўлади. Оддий сув сақлаш шартларига амал қилинмай сотилаётган экан, бошқа маҳсулотлар ҳақида нима дейиш мумкин?

Бу ҳақда соғлиқни сақлаш, санитария эпидемиология вакиллари шуғулланишини кутмай ўзимиз ҳар бир дўкондан маҳсулот харид қилаётганда унинг сақланиш шароити, яроқлилик муддати ҳақида ўзимиз қизиқсак, мақсадга мувофиқ. Бугун тўйларда ва бошқа тадбирларда номаълум овқатлардан оммавий заҳарланиш ҳолатлари оз бўлса-да учраб турибди. Сабабни овқат ва салатлардан излашади. Аслида оддийгина сув ҳам сақлаш шароитига қараб организмга ёмон таъсир қилиши мумкин.

Бу ерда фақат сув ҳақида гапирдим. Электр ўчганда эриб, қайта музлаган музқаймоқлар, санитария ҳолатига зид сақланган бошқа озиқ-овқатлар бошқа мавзу. Хуллас, кўчадан таом, ҳатто сув харид қилганда ҳам эътиборли бўлиш лозим.

Манзура ШАМС

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жазирамада қолаётган ичимликлар