10 август куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш чоғида ОАВ вакиллари ва ёшлар билан мулоқот қилган давлат раҳбари таълим аҳамияти ҳақида яна бир бор тўхталиб ўтди.
“Нима учун мен президент мактаблари учун барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиляпман? Чунки вақти келиб иқтидорли ўғил-қизларим орасидан жадид боболаримизга муносиб авлод етишиб чиқишига ишонаман.
Биласиз, жадидлар ватан тараққиёти учун қанчалик қайғурган. Уларнинг миллий уйғониш учун айтган гаплари ҳалигача ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Ўша йиллари Германияда ўқиб келган юзлаб ақлли инсонлар қатағон қилинмаганида эди, улар ўзбек халқи гултожига айланарди ва юрт қадрини баланд кўтарарди. Афсус, буни билганлар энг шафқатсиз йўлдан боришди ва тарихимиз оғир кунларни бошдан кечирди.
Ҳозир биз мустақил давлатмиз. Умидли ёшларни тарбиялаш, авайлаб асраш ўз қўлимизда. Шундай экан болаларимиз илм олиши учун ҳеч нарсани аямаймиз.
Мана, Архитектура ва қурилиш институти талабалари туришибди. Уларнинг таклифларини эшитдингиз. Ҳаммаси қалбида иштиёқ қайнаб турган ўзимизнинг қоракўзлар. Худо хоҳласа, биз улар ўз илмий ишланмаларини ҳаётга татбиқ этишлари учун зарур шароит яратиб берамиз”, – деди президент.
Шунингдек, давлат раҳбари Самарқанддаги қурилишлар, хусусан “Самарқанд сити” мажмуаси бўйича сўзлади:
“Яқинда бу мажмуа тўлиқ тайёр бўлади. Ҳозирданоқ қатор давлатлардан таклифлар келиб тушмоқда. Меҳмонхоналардаги минглаб ўринларни олдиндан олиб қўйишмоқчи. Чунки биз зиёрат туризмини ривожлантиряпмиз. Лекин зиёрат туризми деб тарғиб қиляпмизми, шунга лойиқ шароитни ҳам яратиб қўйишимиз керак. Имом Бухорий, Мотуридий боболаримизни зиёрат қилишга келган одам албатта қаердадир дам олиши, овқатланиши, транспортда ҳаракатланиши лозим. Демак, биз буларнинг ҳаммасини ўйлашимиз зарур. Бу келажакда минглаб қўшимча иш ўринлари пайдо бўлишига замин яратади”, – деди давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин