20:27 / 15.08.2022
1 172

Қамоқхона ходимларининг хизматни бодикамералар билан ўташ тартиби белгиланди

Қамоқхона ходимларининг хизматни бодикамералар билан ўташ тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳар кунлик иш фаолиятини олиб бораётган ёки кунлик хизматга жалб этилган ходим маҳкумларни узлуксиз назорат қилиш ҳамда улар томонидан жиноят ва тартиббузарликлар содир этилишини аниқлаш учун бодикамералар билан таъминланади.

Бодикамера қуйидаги ҳолларда ишлатилади:
- кун тартибидаги тадбирларни амалга оширишда;
- умумий ва кунлик тинтувлар ўтказиш ҳамда кўздан кечириш жараёнида;
- маҳкумларни ЖИЭМга қабул қилишда;
- жиноят ва тартиббузарликлар содир этилганда;
- маҳкумлар хулқ-атворини назорат қилишда; маҳкумлардан тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар олинганда;
- маҳкумларга нисбатан жисмоний куч, махсус воситалар ҳамда тинчлантириш кўйлагини қўллаш чоғида;
- маҳкумларни ишга олиб чиқиш ва ундан қайтишда;
- маҳкумлар ва фуқароларни қабул қилиш жараёнида;
- фуқаролардан олинган йўқловларни қабул қилишда ҳамда посилка ёки йўқлов ва бандеролларни тарқатиш вақтида;
- маҳкумлар ариза ва шикоятларини кўриб чиқишда;
- маҳкумлар учрашувларини ўтказиш жараёнида;
- маҳкумларга нисбатан интизомий жазо ва рағбатлантириш чоралари қўлланилаётган вақтда ҳамда маҳкумлар интизомий бўлинмага киритилаётганда ва чиқарилаётганда;
- маҳкумлар инсонпарварлик далолатномаларини кўриб чиқиш даврида.

Бодикамера ходим хизмат вазифасини бажаришга киришганидан бошлаб ишга туширилиши ва нарядни топширгунига қадар ишлатилиши лозим, хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш вақти бундан мустасно. Хизмат вазифасини бажариш давомида бодикамера объективи ҳар қандай ҳолатда тўсилиши мумкин эмас.

Бодикамерадан шахсий мақсадларда фойдаланиш, уни бошқа ходимлар, маҳкумлар ва бошқа шахсларга бериш ҳамда ўз хоҳиши билан ўчириб қўйиш тақиқланади. Бодикамера хизмат вақтида доимо ишчи ҳолатда бўлиши шарт. Маҳкум томонидан ходимга хизмат давомида берилган бодикамерага зиён етказиш, уни олиб қўйишга уриниш тақиқланади.

Маҳкумлар билан бодикамера орқали ёзиб олинган суҳбатларни интернетга жойлаштириш, маҳкум оила аъзоларига ва бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қамоқхона ходимларининг хизматни бодикамералар билан ўташ тартиби белгиланди