22:55 / 15.08.2022
1 789

Тарвуздан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?

Тарвуздан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?
Полиз екинларидан заҳарланмаслик учун уларни истеъмол қилганда нималарга аҳамият бериш кераклиги ҳақида гастроэнтеролог Холида Халимова тушунтириш берди.

Холида Халимованинг айтишича, ҳўл мевалар сотиб олаётганда уни тозалигига, чиримаганига ва бус-бутунлигига алоҳида эътибор қилиш керак.

- "Тарвузни пишганини билиш учун кўпинча уни кесиб олишади. Бунда тарвуз ювилмаган бўлади. Ювилмаган ҳолатда кесиш оқибатида тарвуз ичига инфекция киради. Шунинг учун полиз экинларини бутунлигини бузмасдан олиш керак.

Уйга келганда мева-чевалар, албатта, яхшилаб ювилиши лозим. Асосан озуқалар ювилмай истеъмол қилингани учун заҳарланиш бўлади. Тарвузни кесишдан аввал унинг пўстини уни кир совунда яхшилаб кўпиртириб ювиб олинади. Сабаби полиз экинлари ерда ўсади. Турли ўғитлар, дорилар сепилганда тарвуз ёки қовун пўстига инфекция тушуши мумкин
", — деди гастроэнтеролог.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилояти Норин туманида бир оила тарвуздан заҳарланди, уларнинг икки нафари вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Оила деҳқон бозоридан тарвуз сотиб олган ҳамда икки кун музлаткичда сақлаб, истеъмол қилган тарвуз маҳсулотидан заҳарланган.

Маълумот учун, 2022 йилнинг ўтган 6 ойи давомида 36 ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилиб, 176 нафар фуқаро жабрланган, улардан 52 нафарини болалар ташкил этган. 440 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ва уй шароитида тайёрланган таомлар савдоси тақиқланган.

Республикадаги 279 та деҳқон бозоридан 61 тасида санитария назорати амалга оширилган ва уларнинг барчасида санитария қоидалари, нормаларига риоя этилмаётгани аниқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тарвуздан заҳарланмаслик учун нима қилиш керак?