1 099
Алишер Файз: «Эркак ва аёлнинг фарзандлари олдидаги масъулиятлари конституцияда мустаҳкамлаб қўйилиши ниҳоятда муҳим»
Конституциянинг 63, 64-моддаси бўйича таклиф этилаётган лойиҳанинг аҳамияти ва унга ўзгартириш киритиш бўйича Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ўз мулоҳазаларини билдирди. У оиланинг жамиятдаги ўрни, фарзанд тарбиясида ота-онанинг аҳамияти ҳақида ҳам гапирган.
«Юртимизда энг муҳим жараёнлардан бири — конституцияга ўзгартириш киритиш жараёни бўлиб ўтмоқда. Шу ўринда мен ҳам шу юрт фарзанди сифатида рухсатингиз билан ўз фикримни билдирмоқчиман. Масалан, бош қомусимизда оила, аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлиги асосида шаклланиши ҳамда жамият ва давлатнинг алоҳида ҳимоясида эканини мустаҳкамлаб қўйиш лозим деган таклифга алоҳида эътибор қаратилишини жуда ҳам тўғри таклиф деб биламан. Сабаби халқ орасида юрамиз, кўпчилик оилаларнинг югуриб, уриниб, қийинчилик билан қилган тўйларида хизматда бўламиз. Кўп вақт ўтмай шу оилаларнинг ажрашиб кетганининг гувоҳи бўляпмиз.
Албатта, натижада барбод бўлган оиланинг орқасидан ҳаттоки норасида фарзандлари ҳам етим қолаётгани инсонни барибир бу мавзуга бефарқ қолмаслигига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам мана шу қоидаларни Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилишини ниҳоятда муҳим деб ўйлайман, Бу нафақат санъаткор сифатида, балки бир оиланинг бошлиғи, фарзандлар отаси, шу юрт фарзанди, кимнингдир акаси, кимнингдир укаси, кимнингдир дўсти сифатида самимий чин юракдан айтилган гаплар деб қабул қиласизлар.
Илоҳим юртимизнинг ҳар бир оиласи тинч бўлсин. Халқона қилиб айтадиган бўлсак, фарзандлар ўз ота-онаси билан бирга қарисин, чунки бунақа ҳолат фарзанднинг келажакдаги ҳаётига таъсир қилади. Шу баҳонада яхши тилакларимизни ва киритилаётган ўзгаришларга бўлган фикримизни, муносабатимизни билдиришни лозим деб топдик», — дейди хонанда.
63-модданинг амалдаги таҳрири бундай: «Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади». Мазкур модда қуйидагича таҳрирга ўтказилади:
- Оила жамиятнинг табиий ва асосий бўғини, аҳолини сақлаб қолиш ҳамда кўпайтириш негизи сифатида жамият ва давлатнинг алоҳида муҳофазаси остида бўлади.
- Никоҳ аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.
- Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун зарур бўлган ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитларни яратади.
- Давлат кўп болали оилаларга қонунга мувофиқ имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.
64-моддада ота-оналар зиммасига юклатилган вазифалар уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига ҳам юклатилмоқда. Бу вазифалар қаторига болаларни вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялашдан ташқари, уларнинг таълими, соғлом ва тўлақонли камол топиши ҳақида қайғуриш ҳам қўшилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин