1 350
Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
Фото: Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Ўзбекистон биринчи президентининг қизи ва унинг жиноий шериклари ноқонуний равишда орттириб, Швейцарияда легаллаштирган 131 млн доллар Ўзбекистон халқига қайтарилади. Бу пуллар ижтимоий соҳага йўналтирилишини Швейцария томони ва БМТнинг траст фонди назорат қилади.
Бугун, 16 август куни Швейцариянинг Берн шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида “Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасидаги Швейцария Конфедерацияси ҳудудида конфискация қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатларида қайтариш йўллари тўғрисида”ги битим имзоланди.
Битимни Ўзбекистон номидан адлия вазири Русланбек Давлетов ва Швейцария номидан мамлакат президенти Иньяцио Кассис имзолади.
Битимни имзолаш маросимида БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармаси офиси ижрочи координатори Ж.Топпинг иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
“Битимнинг имзоланиши илгари Гулнора Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний равишда орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 131 млн АҚШ долларининг Швейцария томонидан Ўзбекистон халқига дарҳол қайтарилишини англатади”, – дейилади хабарда.
Бу борадаги музокаралар 2 йил давом этди.
“Битим ноқонуний орртирилган тақрибан 131 млн АҚШ долларига (тақрибан 1,4 трлн сўм) тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришни, ноқонуний орттирилган активларни қайтаришнинг асосий принциплари, механизм ва мақсадларини белгилайди”, – дея аниқлик киритган Адлия вазирлиги.
Фото: Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Битимга мувофиқ, ноқонуний орттирилган активларни қайтаришнинг қуйидаги асосий принциплари белгиланмоқда:
- очиқлик ва ошкоралик, реституция тўғрисидаги ахборотни жамоатчиликка очиқ эълон қилиш;
- ушбу жараёнда фуқаролик жамиятининг иштироки;
- қайтарилган маблағларни пировардида ижтимоий соҳага, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилиши;
- Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида реституция масалалари бўйича доимий, самарали ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотнинг давом эттирилиши.
Таъкидланишича, Ўзбекистон, Швейцария ва БМТ иштирокидаги уч томонлама реституция механизмига алоҳида эътибор берилади.
Реституция БМТнинг Кўп-шериклик траст жамғармалари тизимига кирувчи “Uzbekistan Vision 2030” кўп-шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилади.
Жамғарма тегишли функция ва ваколатларга эга бўлган қуйидаги маъмурий-ташкилий тузилмага эга:
- Юқори даражадаги стратегик қўмита (Ўзбекистон ва Швейцариядан бир нафардан юқори мартабали вакил) – жамғарма фаолияти бўйича стратегик қарорлар қабул қилади.
- Бошқарув қўмитаси (Ўзбекистон, Швейцария ва БМТдан бир нафардан вакил) – жамғарманинг операцион фаолияти, шу жумладан лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича тўлиқ консенсус асосида қарорлар қабул қилади.
Бундан ташқари, ташкилий тузилма таркибига жамғарма фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширувчи ва ўз фаолиятини жамоатчилик асосида ва иш ҳақисиз амалга оширадиган Ўзбекистон ва Швейцария фуқаролик жамияти вакилларидан ҳамда халқаро ноҳукумат ташкилотларидан иборат Фуқаролик жамияти маслаҳат кенгаши ҳам киради.
Фото: Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Бошқарув қўмитаси томонидан тасдиқланган лойиҳалар БМТнинг Ўзбекистондаги тегишли идоралари томонидан Ўзбекистон томони билан биргаликда амалга оширилади.
Амалга оширилган ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақидаги барча маълумотлар очиқ эълон қилинади ва кенг жамоатчиликка тақдим этилади, дейилади расмий ахборотда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди