Қонунчилик палатасида “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Ваҳоб Муродқобилов хабар берди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳасида фойдали қазилма турлари аниқ белгиланяпти. Асосий фойдали қазилмалар (барча металлар ва углеводородлар) ҳамда норуда фойдали қазилмалар (цемент, ойна, кимё хомашёлари, мармар, гранит, базальт, қум-шағал, оҳактош ва бошқалар)га ажратилмоқда.
Белгиланаётган нормалар билан геологик жиҳатдан кам ўрганилган ҳудудларни халқаро стандарт асосида блокларга бўлиш тизими жорий этилади. Тегишли лицензиялар талабгор мурожаатига кўра “биринчи келган - биринчи олади” принципи асосида шаффоф механизмлар орқали берилади. Ўрганилганлик даражаси ва кон очиш салоҳияти юқори бўлган майдонларни E-auksion платформасида онлайн-аукцион натижаларига кўра берилиши белгиланмоқда. Кам ўрганилган, олис жойлардаги участкалар “биринчи келган - биринчи олади” тамойили асосида берилади, ўрганиш даражаси юқори истиқболли майдон ва конлар аукцион ва танловларга чиқарилади.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланишда бир марталик бонуслар ўрнига ҳар йилги тўловлар ҳамда йиллик минимал харажатлар жорий қилинади. Бу лицензиарни ўз участкасида тезроқ геология-қидирув ва қазиш ишларини ўтказишга ундайди, объектлар самарасиз туриб қолмайди. Ер қаъри участкаларини сотиш, ҳадя қилиш, мерос қилиб қолдириш, омонатга ёки гаровга қўйиш тақиқланмоқда.
Ортиқча юкни қисқартириш мақсадида лицензия олишда талаб этиладиган муайян ҳужжатлар, йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоблар, талабгор молиявий маблағлари, мавжуд техника ва бошқа имкониятлари каби маълумотлар рўйхати бекор қилинмоқда.
Ерости бойликларидан фойдаланишдаги махсус ваколатли давлат органлари ваколат доиралари аниқ белгилаб қўйилмоқда. Майдон ёки кондан фойдаланиш тугаганидан сўнг, атроф-муҳитни қайта тиклаш, рекультивация қилиш тадбирлари молиявий манбалари тизимли шакллантирилиб, кафолатли бажарилиши таъминланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?