Фото: Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида ўтказилган «Қорадори—2022» тезкор-профилактик тадбири давомида фуқаролар уйда бангихона ташкил қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тадбирларнинг иккинчи босқичи доирасида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида тақиқланган экинларни, яъни таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жиноятларга чек қўйиш билан бир қаторда гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш ёки тарқатиш мақсадида ташкил этилган бангихоналарни фош этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Ҳазорасп тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари 14 август куни холислар иштирокида шу туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган Б.А.нинг уйига борганида у ерда бангихона ташкил этилгани маълум бўлди. Хонадон эгаси Б.А. ўзининг маҳалладоши — 1975 йилда туғилган Х.Р. билан опий гиёҳвандлик воситасини қўлбола мосламалардан фойдаланган ҳолда биргаликда истеъмол қилаётгани аниқланди.
Фото: Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати
Суриштирув жараёнида гиёҳвандлик воситасини меҳмон ўзи билан бирга олиб келгани ва мезбон зарур шарт-шароит яратиб бергани маълум бўлди. Гиёҳванд шериклар истеъмолидан қолган опий ва уни истеъмол қилишга мослаштирилган жиҳозлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.
Фото: Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди