
Пойтахтдаги Халқаро Конгресс марказида президентнинг тадбиркорлар билар очиқ мулоқот бошланди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
“Сизлар билан учрашганимизга бир йил бўлибди. Худди кеча учрашгандекмиз. Вақт шиддат билан ўтиб кетяпти. Мана шу ўтган бир йил дунёдаги вазият ўзгарди. Ўтган йил бизга жуда кўп сабоқлар берди. Албатта, вилоятларга, туманларга борганимизда ҳам мен тадбиркорлар билан учрашаман, кўзларига қарайман.
Албатта, ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Қийин бўляпти, лекин бажариляпти. Ислоҳотлар амалга ошяпти. Мана, бу учрашувимиз учун ҳам 12 мингдан ортиқ саволлар, таклифлар берилган. Мен юқоридаги раҳбарлар пастга тушиб сизлар билан учрашишга мажбур қиляпман ва улар учрашишяпти. Рухсат берсангиз, мен аввал ўз фикрларимни айтсам, ундан кейин сизлар билан мулоқотни бошлаймиз” – деди давлат раҳбари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар