Идрисшоҳ ўзининг “Орзулар карвони” номли китобида келтиради:
“Мўғул диёрининг подшоси ўзининг аъёнлари билан ибодатхонасида кишилардан ажралиб олиб ибодат қилаётган бир ҳаким кишининг олдидан ўтди.
Ҳаким уларни кўриб деди:
- Ким менга юз динор берса унга бир насиҳат айтаман!
Подшоҳ деди:
- Юз динор турадиган насиҳат қанақа насиҳат экан?
Ҳаким деди:
- Аввал пулни бер, сўнгра насиҳатни эшитасан!
Подшоҳ қимматбаҳо бир насиҳат эшитиш умидида пулни берди. Ҳаким деди:
- Қандай тугатишни билмайдиган ишингни бошлама!
Подшоҳнинг аъёнлари узоқ кулишди. Ҳаким подшоҳни алдади деб ўйлашди. Подшоҳ уларга:
- Кулманглар! Унинг насиҳати ҳақиқатдан ҳам қимматбаҳо насиҳатдир. Уни қасрим деворига олтин суви билан ёздириб қўяман!
Сал вақт ўтиб бир киши подшоҳга суиқасд қилиб унинг ўрнига подшоҳ бўлмоқчи бўлди ва унинг сартарошига пул ҳамда ханжар бериб, ханжарни подшоҳнинг соч-соқолини олаётиб унинг кўксига санчишини айтди.
Айтилган вақт келди. Подшоҳ сартарошнинг курсисига ўтирди. Сартарош энди ханжарни чиқармоқчи бўлганида қаср деворидаги машҳур ёзувга кўзи тушди. Ўзига-ўзи деди:
“Агар подшоҳ ўлмай қолса мени ҳам, оиламни ҳам қириб ташлайди. Агар ўлдиришга муваффақ бўлсам янги подшоҳ ўз қилмишини яшириш учун мени ўлдиради!”.
Подшоҳ сартарошдаги ҳадикни сезиб қолиб унга нима бўлганини сўради. Сартарош подшоҳга уюштирилиши кўзланган суюқасдни тафсилоти билан айтиб берди. Подшоҳ суюқасд уюштирганларнинг барини қўлга олди. Сўнгра юқоридаги насиҳатни сотиб олгани учун кулган аъёнларини чақиртирди. Уларга деди:
“Сизлар бу насиҳатни сотиб олганимда кулиб мени алданди, деган эдинглар. Мен аслида насиҳатни эмас ўз ҳаётимни ва подшоҳлигимни сотиб олган эканман!”
Бир ишни бошлашдан олдин уни қандай тугатиш ҳақида ўйлаб кўринг.
Агар қалбингиздан бўлмаса бировга “сени яхши кўраман” деманг. Бу жиноятдир. Чунки бировнинг қалбида ўт ёқиб сўнгра уни ўчиришдан қабиҳроқ иш йўқдир!
“Йўқ” дейишни истаб турган бўлсангиз ҳеч қачон “ҳа” деманг. Йўқса рад қилишингиз лозим бўлган нарсага рози бўлганингиз учун қолган умрингизни тўлов сифатида бериб юришга мажбур бўласиз.
Боришни истамаётган вокзалингизнинг йўлидан ҳам юрманг. Улар каби бўлишни истамайдиган кишиларингиз билан йўлнинг бошидан ҳамсуҳбат бўла кўрманг. Ўзингиз истамаган мутахассисликка аввал бошдан аралашманг.
Бизга бу дунёда бир марта умр берилади. Нимани истаётганимизни аввалдан аниқлаб олайлик!
Абдулқодир Полвонов
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди