ДХХ Ўзбекистондан хорижга 2 миллион доллардан ортиқ валютани олиб чиқиб кетаётганларни қўлга олди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан чет эл валюта қимматликларини давлат чегарасидан Қирғизистон орқали хорижий мамлакатларга юбориш билан шуғулланувчи ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйиш мақсадида кўп босқичли тезкор тадбир ўтказилган.
Дастлаб Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, 1985 ва 1992 йилларда туғилган ака-ука Lacetti’да ўзбек-қирғиз давлат чегараси томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) August 24, 2022
Автомашина кўздан кечирилганда унинг орқа ўриндиғи пастки қисмида бир дона полиэтилен пакетда 205 600 АҚШ доллари, синтетик қопда эса 836 300 АҚШ доллари, шунингдек, бошқа бир синтетик қопда 800 000 АҚШ доллари, жами 1 841 900 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур чет эл валюта қимматликларини етказиб бераётган шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, Косонсой туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи 1989 йилда туғилган шахс қўлга олинган. Унинг Malibu автомашинаси кўздан кечирилганда салонида 167 100 АҚШ доллари борлиги аниқланган.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 2,9 миллион АҚШ долларининг ноқонуний равишда Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилишига чек қўйилган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди