
Ўзбекистондан Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига кираверишдаги «Қоплонбек» постида контрабанда йўли билан олиб кирилаётган 62 тонна қовун ушланди. Бу ҳақда қўшни давлат Давлат даромадлари қўмитаси (ДДҚ) хабар берди.
ДДҚ вазиятлар маркази ходимлари назорат-текширув мажмуасида олинган суратларни таҳлил қилишда тегишли ҳужжатларга номувофиқликни кўришган. Яъни ҳужжатда «тарвуз» деб ёзилган, бироқ суратлар маҳсулотнинг акси овал (чўзинчоқ) шаклдалигини кўрсатган.
Сўнгра юк машиналари божхона текширувига юборилганида, уларга тарвуз ўрнига қовун ортилгани фош бўлди.
Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилишича, айрим импортчилар божхона тўловларидан қочиб, ҳужжатларда арзонроқ маҳсулотни расмийлаштиришади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.