2022 йил 13 август куни Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи аёл вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, туман ҳокимлигида ишловчи шахс ундан субсидия асосида берилган ипотека кредитини олиб бериш мақсадида 500 доллар сўраганини айтган.
Аёл эса шу йилнинг 18 июль куни унга сўралган пулларни берганини маълум қилган.
Мазкур мурожаат асосида ўтказилган тезкор тадбирда 13 август куни соат 13:00да мазкур шахс туманнинг кўп тармоқли шифохонасида аёлдан кимёвий ишлов берилган 300 АҚШ доллар ҳамда 1 миллон 100 минг сўм пул олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
Пул маблағлари далилий ашё сифатида холислар иштирокида олинган.
Суриштирув ишларида аниқланишича, ушбу фуқаро Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?