06:30 / 27.08.2022
1 252

Никоҳ муддатини чўзишдан кимга нима наф?

Никоҳ муддатини чўзишдан кимга нима наф?
Сенат яқинда никоҳланувчи шахслар мажбурий тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг 1 ойлик муддатни кутмасдан исталган вақтда никоҳдан ўтишлари мумкинлигини кўзда тутувчи қонунни рад этган эди. Ҳатто келишув комиссияси тузиш ҳам таклиф этилмаганди.

Никоҳланувчи шахслар кўп дуч келадиган энг катта муаммо мана шу бир ой муддат. Аслида бу муддат нима учун ишлаб чиқилган? Никоҳни ортга сургандан кимга нима наф? Баъзан никоҳланувчилар нима учун бир ой кутаётганини ҳам билмайди.

Маълумки, Оила кодексида никоҳланувчилар ФҲДЁга ариза берганидан бир ой ўтганидан сўнг никоҳни расмийлаштириш белгиланган. Бунинг учун улар мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Белгиланган муддат ўтмасдан никоҳланиш ҳолатлари кўпайганини рақамлар тасдиқламоқда. Масалан, 2021 йилда қайд этилган 305 мингта никоҳнинг 50 мингга яқини бир ой ўтмасдан қайд этилган.

Тўғри, алоҳида ҳолатларда никоҳга рухсат берилиши мумкин. Жумладан, ўтган йили 22 мингдан ортиқ ҳолатда ҳомиладорлик, 14 мингдан ортиқ ҳолатда бола туғилгани ҳамда 12 мингдан ортиқ ҳолатда касаллик ва хизмат сафарлари сабаб белгиланган бир ой муддат қисқартирилган. Бироқ кейинги пайтларда бу муддатни сохта ҳужжатлар билан қисқартириш ҳолатлари кўпаймоқда ва бу коррупцияга сабаб бўляпти. Ўтган йили сохта ҳужжатлар билан иш кўрган ФҲДЁ органлари раҳбарларининг 60 нафардан ортиғи интизомий жавобгарликка тортилган.

Тиббий кўрик шарт ва муҳим. Бир ойлик муддат кўп ҳолларда қисқартиришга мажбур бўлинмоқда экан, уни яна муҳокама қилишдан нима наф? Адлия вазирлиги асосли тушунтиришлар берган бўлса...

Шу масала ҳам Президент даражасида кўриб чиқилиши лозиммасдир.

Аслида ҳам никоҳни чўзмаган маъқул. Бир ойлик муддатни қисқартириш фақат бунёд бўладиган оилага манфаат бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Никоҳ муддатини чўзишдан кимга нима наф?