1 002
Сурхондарёда фуқаронинг пластик картасини ўғирлаб, 10 млн сўм пулини ўзлаштирган шахс ушланди
Фото: Киберхавфсизлик хизмати
Банк картасининг пин-коди эълон қилиниши ортидан ўғирлик жинояти содир этилди, деб хабар бермоқда Киберхавфсизлик хизмати.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Узун туманида яшовчи фуқаро Д.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, унда банк пластик картаси туманда жойлашган Paynet шохобчасида номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилгани, ундаги 9 миллион 222 минг сўм пул ечиб олинганини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида банк картаси PIN кодини Paynet шохобчасида жабрланувчи томонидан ошкор қилинганидан фойдаланиб, банк картасини ўғирлаб, пулларни талон-торож қилган шахс Узун туманида яшовчи Н.А. (1978 йилда туғилган) экани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?