
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро қуролни реклама қилаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилди.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 2003 йилда туғилган Х.Х. жорий йил 18 август куни Учтепа туманидаги Ўрикзор буюм бозоридан пластмассадан ишланган ўқ отувчи ўйинчоқ тўппончаларнинг ҳар бирини 110 000 сўмдан сотиб олган.
Қайд этилишича, шундан сўнг Х.Х. ушбу ўйинчоқ тўппончаларни «Инстаграм» ижтимоий тармоғида намойиш этиш орқали реклама қилиб, ҳар бирини 300 000 сўмдан сотганини маълум қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар