date
views 1 587

Абитуриентлар учун мандат эълон қилинди

Абитуриентлар учун мандат эълон қилинди
2022/23 ўқув йили учун бакалавриатга кириш имтиҳонлари натижалари чиқди.

Натижаларни 4 хил усулда масофадан, бепул билиш мумкин.
  • my.dtm.uz сайти орқали;
  • mandat.dtm.uz сайти орқали;
  • абитуриент рухсатномасидаги QR-кодни сканерлар орқали;
  • Қуйидаги Telegram-ботларга абитуриентнинг ID-рақамини юбориш орқали: @e_dtm_mandatbot, @e_dtm_mandat1bot, @e_dtm_mandat2bot, @e_dtm_mandat3bot, @e_dtm_mandat4bot Telegram-ботлари.

Юқоридаги платформаларда жавоблар варақаси ҳам жойлаштирилади. Бу орқали абитуриентлар қайси саволларга тўғри, қайсиларига нотўғри жавоб белгилаганини кўриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бу йил тестларда 1 073 821 нафар абитуриент қатнашди. Қабул квотаси эса – 110 707 та:
  • кундузги шаклга 77 477 нафар;
  • сиртқи шаклга 26 095 нафар;
  • кечки шаклга 3 725 нафар;
  • янги турдаги масофавий таълим шаклига 3 410 нафар талаба қабул қилинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриентлар учун мандат эълон қилинди