1 451
Баҳодир Ғаниев — таълимни инқирозга элтган сабаблар, адолатсиз тест тизими ва “Камолот” ҳақида
Бу йил олий таълимда ўқишни режа қилиб, тестга кирган 1 млн 73 минг 821 нафар абитуриентнинг 550 минг нафари (51,2 фоиз) ўтиш баллининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни ҳам тўплай олмади.
Бу кўрсаткич бугун ижтимоий тармоқларда шу қадар кўп муҳокама қилиняпти, жамоатчилик ҳайратига сабаб бўляптики, очиғи, бу бизни бироз ҳайрон қолдирди.
Демак, шу пайтгача таълимнинг ҳақиқий аҳволи, унинг “ботган ботқоғи” ё бўлмаса, мактабда ўқиётган, уни битираётган ўқувчиларнинг аксари ҳатто бир бет матнни тўғри ёзиб бериш малакасига эга бўлмай чиқаётгани кўпчилик учун янгилик бўлган, шекилли.
Kun.uz мухбири мактаб таълимига оид мавзулар юзасидан Осиё тараққиёт банки лойиҳа раҳбари, хусусий мактаблар бўйича консултант Баҳодир Ғаниев билан суҳбатлашди.
Маълумот учун, Баҳодир Ғаниев 1998-1999 йилларда Буюк Британиянинг Лафборо университети магистратурасини тамомлаган. 2005-2006 йилларда АҚШнинг Ел университетида малака оширган.
У турли йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси, Президент девонида Ёшлар ишлари сектори мудири ва “Истеъдод” жамғармаси раиси ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
Баҳодир Ғаниев билан суҳбат Ўзбекистонда халқ таълимини инқирозга элтган сабаблар, бунда ўқитувчилар ва директорлар ўрни, тест тизимидаги адолатсизликлар, кадрлар сиёсати ва “Камолот”да кечган йиллар ҳақида борган.
Интервюни Илёс Сафаров ўтказди
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди