Фото: Видеодан кадр
Фарғона вилоятининг Данғара туманида ўз отасини ўлдирган 25 ёшли йигит 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, ота спиртли ичимликлар ичишга муккасидан кетган бўлиб, маст ҳолда ўз хотинини мунтазам равишда калтаклаб келган.
Жиноят содир бўлган 16 май куни ҳам ота маст ҳолда уйга келиб онасининг биринчи гуруҳ ногирони сифатида оладиган нафақа пулларини беришни, унга ароқ сотиб олишини айтган. Аёл пул йўқлигини айтганида эр уни дўппослаб кетган.
Бунга гувоҳ бўлган йигит чидаб туролмаган ва отасини ерга йиқитиб, кўкрак қисмига бир неча бор тепган. Унинг эгнида бўлган спорт кийими боғичини олиб, бўйнидан бўғиб ўлдирган.
Йигит Жиноят кодексининг 97-моддаси билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?