
Давлат солиқ қўмитаси Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бозорлар ва савдо комплексларида сифат сертификатига эга бўлмаган товарларнинг сотилиши, соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш борасида назорат тадбирлари ўтказилмоқда, деб хабар беради "Даракчи" нашри.
Хусусан, Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти фаолияти бўйича жорий йилнинг 1 апрелига қадар 63 та назорат тадбири ўтказилди. Шундан 30 ҳолатда ўз вақтида банкка пул топширмаслик, 61 ҳолатда пул ундириб патта ёки чек бермаслик, 25 ҳолатда тўлов терминалларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, 13 ҳолатда юридик ва жисмоний шахсларга объектларни ижара шартномаси тузмасдан бериш каби қоидабузарликлар аниқланди. Ўз навбатида бозор раҳбарларига ва масъул ходимларига нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига турғун савдо шохобчаларида ҳамда савдо расталарида ўтказилган 2 772 та назорат тадбирида ҳуқуқбузарлардан ноқонуний савдога қўйилган жами 8,4 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар, шу жумладан 272,1 млн. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари далилий ашё сифатида вақтинча олиб қўйилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар