18:36 / 29.08.2022
938

“Янги Ўзбекистон эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги мусобақада Бюро ходимлари куч синашди

“Янги Ўзбекистон эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги мусобақада Бюро ходимлари куч синашди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди. Давлатобод туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мусобақада Бюронинг вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари ходимлари стол тенниси ва шахмат тури бўйича ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Мусобақа низомига кўра стол тенниси бўйича дастлаб иштирокчилар қуръа натижаларига кўра гуруҳларга бўлинган ҳолда баҳс олиб боришди. Ҳар бир гуруҳ иштирокчилари бир-бирларини синовдан ўтказдилар. Гуруҳларда 1 ва 2 ўринларни эгаллаган ходимлар ғолиблик учун баҳсларни давом эттирдилар.

Ярим финалда ғолибликни қўлга киритган Бюронинг вилоят бошқармаси молия-хўжалик бўлими бошлиғи Б.Қўзиев ҳамда инспектор А.Хамраевлар финалга йўлланма олишди. 3 та бўлимдан иборат финал ўйини барчада катта қизиқиш уйғотди. Якуний натижага кўра Б.Қўзиев ғолиб бўлиб, мусобақа чемпионлигини қўлга киритди. 3-ўрин учун кечган баҳсда эса Янги Наманган тумани бўлими давлат ижрочиси О.Номонов қўлга киритди.

“Ақл гимнастика”си дея таъриф бериладиган шахмат мусобақаси ҳам қизғин ва муросасиз кечди. 8 нафар иштирокчилар ўзларини иқтидорларини намойиш этишиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Финалга етиб келган Ж.Каттахўев ва М.Муллаховлар ўртасидаги беллашув қизғин кечди. Якуний натижаларга кўра М. Муллахов ғолибликни қўлга киритди. 2-ўрин Ж. Каттахўжаевга, 3-ўрин эса Б.Мирзаевга насиб этди.

Ғолибларга бошқарма бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Мажбурий ижро бюроси
Наманган вилояти бошқармаси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Янги Ўзбекистон эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги мусобақада Бюро ходимлари куч синашди