13:50 / 03.09.2022
1 260

ОТМда ўқиётган айрим талабаларга контракти бир қисми қоплаб берилади

ОТМда ўқиётган айрим талабаларга контракти бир қисми қоплаб берилади
Техникумларда ёки ОТМ (давлат, хусусий ёки хорижий ОТМ филиали)да ўқиётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ўқувчи-талабаларга контракти бир қисми қоплаб берилади.

“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, бунда ёшлар етакчиси ижобий тавсияси билан контракт 50 фоизигача, бироқ БҲМ 50 бараваридан ошмаган қисми тўлаб берилади.

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар)лардаги “Ёшлар дафтари” жамғармалари тўғрисидаги низомга кўра, туман (шаҳар) “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари:
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ва моддий аҳволи оғир ёшларга базавий ҳисоблаш миқдори 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатлар 75 фоизигача қисмини, бироқ бир ойгача, бир ойдан икки ойгача, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун тегишлича БҲМ 4, 8, 12 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қисмини қоплашга;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга улар давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун БҲМ 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган, деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун БҲМ 8 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жой 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда 30 фоиз, бироқ БҲМ 25 бараваригача миқдорда қоплашга;
  • “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилишга БҲМ 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
  • мамлакат профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар тўлов-контракт суммаси 50 фоизигача, аммо БҲМ 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга;
  • ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича олти ойгача муддатли ўқув курслар учун ҳар ойда БҲМ 4 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшлар илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олти ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда БҲМ 1 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
  • “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар фуқаролик паспорти (биометрик паспорт) олиш бадалини қоплаб бериш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшлар илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақалар маҳаллий босқичларида қатнашиш харажатлари учун БҲМ 4 бараваригача ҳамда халқаро босқичларида қатнашиш харажатлари учун БҲМ 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
  • “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёш оилалар ўқувчи фарзандлари учун бир календарь йилида бир маротаба мактаб формаси ҳамда ўқув қуроллари учун харажатларини қоплаш;
  • “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ҳамда тенгдошлари орасида намуна кўрсатган фаол ёшлар мамлакат бўйлаб туризм объектларига саёҳатлари учун меҳмонхона ва йўл харажатларини қоплаб бериш;
  • ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган таълим ташкилотлари уч ой муддатгача нотурар жой ижара харажатлари учун БҲМ 50 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
  • моддий аҳволи оғир бўлган 30 ёшдан ошмаган бемор фуқароларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун БҲМ 50 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия ажратишга;
  • психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан пулли психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплашга;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратишга;
  • ёшларга янги турмуш қураётганда, ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишга кафиллик беришга;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда БҲМ 3 бараваридан ошмаган миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун субсидия ажратишга;
  • Ёшлар агентлиги директори томонидан тасдиқланган календарь режада белгиланган маҳалла, сектор ва туман (шаҳар) даражасидаги лойиҳалар, ёшлар фестиваллари, форумлар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни молиялаштиришга;
  • маҳалладаги ёшлар етакчиси туман (шаҳар) васийлик кенгашига киритган илтимосномасига биноан кенгаш раиси Ёшлар агентлиги ҳудудий бошқармасига “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар муаммоларини “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан етарли даражада ҳал қилингани тўғрисида ахборот беради. Ахборот асосида Ёшлар агентлиги ҳудудий бошқармаси тавсияси билан туман (шаҳар) жамғармасидаги мавжуд маблағлар ҳисобидан маҳаллаларда ёшлар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитлар яратишга мўлжалланган енгил турдаги кичик кутубхоналар ва спорт объектларини барпо этиш ҳамда уларни замонавий жиҳозлашга маблағ йўналтириш;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият