20:08 / 04.09.2022
1 018

Тошкентда яна бир ҳайдовчи пневматик тўппонча олиб юргани аниқланди

Тошкентда яна бир ҳайдовчи пневматик тўппонча олиб юргани аниқланди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати
Тошкентнинг Яккасарой туманида ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилган машина салонидан қурол топилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, 30 август куни соат 23:30 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан Бобур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган А.С. (1994 йилда туғилган ) бошқарувидаги Lacetti тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.С. ва қурол Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкентда Nexia-3 салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда яна бир ҳайдовчи пневматик тўппонча олиб юргани аниқланди