20:50 / 04.09.2022
1 132

Тошкентда яна тўртта янги автобус йўналиши ташкил этилди

Тошкентда яна тўртта янги автобус йўналиши ташкил этилди
Тошкентда 5 сентябрдан бошлаб тўртта янги автобус йўналиши ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси хабар берди.

Янги йўналишлар аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, булар қуйидагилар:

39-сонли «3-метро бекати — Қўйлиқ бозори» йўналиши. 3-метро бекатидан Бешариқ, Иззат, Мўйноқ, Фарғона йўли кўчалари орқали Қўйлиқ бозори бекатига (кўприк ости) қадар, қайтиш йўналишдаги ҳаракати Қўйлиқ бозори бекатидан Фарғона йўли, Мўйноқ, Иззат, Бешариқ, Авиасозлар, Бирлашган, Оҳангарон шоссеси, Бешариқ кўчалари орқали 3-метро бекатига қадар ҳаракатланади. Иш тартиби 6:00 дан 21:30 гача.

112-сонли «Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси — Қўйлиқ деҳқон бозори» йўналиши. Қипчоқ транспорт ўтиш боғламасидан Мирзо Турсунзода, Лутфкор, Янги Сергели йўли, Қипчоқ, Янги Ҳаёт,Хонариқ, Х.Жўраев, ТҲАЙ кўчалари орқали Қўйлиқ деҳқон бозорига қадар ҳаракатланади. Иш тартиби соат 6:00 дан 21:30 гача.

133-сонли «Гулзор маҳалласи – Қипчоқ транспорт ўтиш боғламаси» йўналиши. Тўғри йўналишдаги ҳаракати Гулзор маҳалласидан 4R21, Чортоқ, Қанора, Марғиб, Давлатобод, Биродарлик, Қўрғонтепа, Қипчоқ кўчалари орқали Қипчоқ транспорт ўтиш боғламасига қадар ҳаракатланади. Иш тартиби соат 6:00 дан 21:54 гача.

137-сонли «Маҳаллий ҳаво йўллари аэропорти — Электроаппарат ИЧБ бекати» йўналиши. Маҳаллий ҳаво йўллари аэропорти транспорт ўтиш боғламасидан Қумариқ, ТҲАЙ, Қўшқўрғон, Қўшқўрғон 2-тор, Учқўрғон, Янги Қўйлиқ, Файзиобод 1-тор, Бешкент, Эски Отчопар, Фарғона йўли кўчалари орқали Электроаппарат ИЧБ бекатига қадар ҳаракатланади. Иш тартиби соат 6:00 дан 20:50 гача.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда яна тўртта янги автобус йўналиши ташкил этилди