1 624
Самарқандда ўқувчиларга тарқатилаётган китобларни отиб, ота-оналарга ҳурматсизлик қилган ўқитувчи ишдан олинди

Фото: Видеодан скриншот
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси ўқувчиларга китоб тарқатиш учун уларни отаётгани тасвирланган видео тарқалганди. Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумот беришича, китобларни отган ўқитувчи ишдан олинган.
Таъкидланишича, Нуробод тумани халқ таълими бўлими томонидан тузилган ишчи гуруҳ ўрганишларига кўра, тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 4-синф раҳбари Шоҳида Ғаффорова мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини ўқувчиларига қўпол тарзда, ўқитувчи этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда, синфдан ташқари ҳолатда тарқатганлиги маълум бўлган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) September 6, 2022
Ўқитувчига хос бўлмаган ҳаракати сабабли умумий ўрта таълим мактабининг 4-«Д» синф раҳбари Шоҳида Ғаффорова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Шунингдек, мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари тарқатилишини назоратга олмагани ва масъулиятсизликка йўл қўйгани сабаб мактаб директори Э.Ҳамраев ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар