
Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов ота-оналар, ўқитувчилар ва таълим сифатига бефарқ бўлмаганларга мурожаат йўллади.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда президент администрацияси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ мактаб дарсликлари, ўқув режалари ва китобларнинг унга мослиги, бу соҳадаги муаммолар ва унинг ечими юзасидан ўрганиш ишларини бошлади.
“Агарда сизда шу йўналишдаги муаммолар, уларнинг ечими ҳақида таклифлар бўлса, илтимос, менинг [email protected] электрон манзилимга юборишингизни сўраймиз”, дейди Комил Алламжонов.
Маълум қилинишича, тақдим этилган маълумот ва таклиф ҳолатга аниқ диагноз қўйиш ва унинг давосини белгилашда катта ёрдам бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар