18:29 / 06.09.2022
2 376

2022 йилги терим мавсумида 1 кг пахта учун қанча ҳақ тўланади?

2022 йилги терим мавсумида 1 кг пахта учун қанча ҳақ тўланади?
Жорий йилги терим мавсумида қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда 1500 сўмдан, иккинчи теримда эса 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланди.

Хабар берганимиздек, Қашқадарёда "Пахта - 2022" йиғим-терим ишлари бошлаб юборилди. Вилоятимиз қишлоқ хўжалиги масъулларининг маълумот беришича, жорий йилги терим мавсумида қўлда терилган 1 кг пахта учун 1-теримда 1500 сўмдан, 2-теримда эса 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланган”, дейилади Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Маълумот учун, ўтган йили биринчи теримда бир кило пахта учун 1200 сўм, иккинчи теримда эса 1500 сўмдан тўланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2022 йилги терим мавсумида 1 кг пахта учун қанча ҳақ тўланади?