09:07 / 10.09.2022
1 494

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси виза учун қўшимча суҳбат ўринлари очяпти

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси виза учун қўшимча суҳбат ўринлари очяпти
АҚШ консуллик бўлими ноиммиграцион визалар учун бепул онлайн суҳбат белгилаш билан боғлиқ қийинчиликларни тушунган ҳолда, пайшанба, 15 сентябр куни 500 дан ортиқ суҳбат ўринлари очяпти.

Суҳбат ўринлари фақат Ўзбекистон фуқаролари ва резидентлари учун бўлиб, октябр ойидан декабр ойигача бўлган кунлар учун очилади.

Очилган суҳбат ўринлари тезда тўлишини инобатга олиб, берилган имкониятдан унумли фойдаланиш учун, саёҳатчилардан cуҳбат белгилаш учун тайёр бўлиш сўралган.

Суҳбат белгилаш учун аввал онлайн анкета DS-160 формани тўлдириш ва штрих-код рақамига эга бўлиш лозим. Суҳбат белгилашга тайёр бўлгач, ўз биографик маълумотларини айнан виза аризаси (DS-160 форма)да кўрсатилганидек киритиш лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси виза учун қўшимча суҳбат ўринлари очяпти