16:45 / 15.09.2022
969

Ражаб Тоййиб Эрдўған Самарқандга келди

Ражаб Тоййиб Эрдўған Самарқандга келди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 15 сентябр куни Самарқандга келди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, аэропортда уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.


Олий мартабали меҳмон Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ислом Каримов мақбарасига келиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва қабрига гул қўйди.

Туркия етакчиси ташрифи дастурида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш режалаштирилган.

Шунингдек, Ражаб Тоййиб Эрдўған қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутиляпти.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият