20:20 / 15.09.2022
1 093

«ШҲТ — халқаро диалог учун жуда муҳим майдон» — россиялик журналист

«ШҲТ — халқаро диалог учун жуда муҳим майдон» — россиялик журналист
Россиянинг «РБК» нашри журналисти Владимир Сероухов «Дарё» мухбири билан суҳбатда ШҲТнинг Самарқанд саммити тўғрисида фикрлари билан ўртоқлашди.

Владимир Сероуховнинг айтишича, ШҲТ — халқаро диалог учун жуда муҳим майдон.

«Бу йил ташкилотга яна бир аъзо қабул қилинмоқда — бу Эрон. Ўйлайманки, келаси йил Эрон ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланади. Мен учинчи бор Ўзбекистонга келишим. Ташкилотчилик жиҳатидан ҳаммаси аъло даражада: тадбир иштирокчиларини меҳмонхоналарга жойлаштириш, шаҳар бўйлаб олиб юриш, қаерга боришни хоҳлаган бўлсак, ўша ерга олиб боришди. Таомлар ҳам жуда мазали. Шахсан ўзим ўзбек таомларини жуда севиб истеъмол қиламан. ШҲТ саммити 4 бор Ўзбекистонда ўтаётгани кўп нарсани англатади. Мамлакат бундай тадбирларга тайёр, катта халқаро лойиҳалар учун очиқ», — дейди у.

Журналист ШҲТга аъзо баъзи мамлакатлар чегараларида саммит олдидан зиддиятлар юзага келганини ҳам айтиб ўтди.

«Ўйлашимча, бундай зиддиятлар айнан мана шундай катта тадбирларда ижобий ечим топади. Ҳамиша тинч музокараларга интилиш керак. Қанчалик қийин бўлса ҳам музокаралар столига ўтириб, муаммони ҳал қилиш зарур. ШҲТга ўхшаш ташкилотлар шу каби зиддиятлар юзага келмаслиги учун ҳам тузилган. Ўйлашимча, бир қатор йўналишлар бўйича олдинга силжишлар айнан шу ерда Самарқандда рўй беради», — «РБК» нашри журналисти Владимир Сероухов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «ШҲТ — халқаро диалог учун жуда муҳим майдон» — россиялик журналист