19:19 / 21.09.2022
1 607

Фарзандингизданг меҳрингизни аяманг!

Фарзандингизданг меҳрингизни аяманг!
Фарзанд неъмати энг улуғ неъматлардан биридир. Унинг улуғлигини тўлиқ англаб етиш учун бефарзандларнинг ҳолига назар солиш керак. Ана шунда инсон фарзанд неъмати қанчалар улуғ неъмат эканини тушунади. Фарзандини вояга етиб улғайишида унинг таъминоти учун ота ҳам, она ҳам бирдек масъул.

Юртимизда ота-она вояга етмаган фарзандларига таъминот бериши шартлиги қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг буйруғига асосан, қарздор М.М.дан ундирувчи Г.Х. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун унинг вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Афсуски, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандига моддий таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармасдан, алимент пулларини тўламай келаётган қарздор М.М.ни яшаш манзилидан топиш имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси инспекторлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида қарздор топилиб, унинг алиментдан қарзи 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига 27 млн. сўмни ташкил этиши аниқланди ва қарздорга нисбатан шу йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси 1-қисмига асосан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Зеро, таъминот отанинг бурчи, болаларнинг ҳаққидир. Болаларнинг таъминоти, уларни озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой билан таъмин этиш отанинг бурчидир.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият