15:17 / 28.09.2022
2 627

Пахтаобод тумани ҳокими Элёр Усмонов ишдан ҳайдалди: «Бинодан шарманда қилиб чиқариб юборилсин»

Пахтаобод тумани ҳокими Элёр Усмонов ишдан ҳайдалди: «Бинодан шарманда қилиб чиқариб юборилсин»
Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳокими Элёр Усмонов ноқонуний ва лавозимига мос келмайдиган хатти-ҳаракатлари сабабли ишдан бўшатилди. Бу ҳақда 27 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган йиғилиш аудиосида Сардор Умурзоқов Элёр Усмонов ҳақида танқидий фикрлар билдирган ва президент топшириғи билан унинг лавозимидан озод этилишини таъкидлаган.

«Пахтаобод тумани ҳокими Усмонов жаноблари. Сизнинг топшириғингиз билан ‘Ҳар бир оила — тадбиркор’ дастури доирасида ‘Барлос асали’ фермер хўжалигига чорва ҳайвонлари учун 4 миллиард 800 миллион сўмлик 291 та имтиёзли кредит берилган. Ҳозир қўйлар фуқароларга ҳақиқатан етказиб берилгани ва бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда. Алоҳида текшириш бўляпти. Бу ўз йўлига. Бошқа ҳолатлар ҳам бор. Улар далил-исботи билан, расми, аудиоси билан менинг столимда турибди ҳозир. Бугун ҳурматли президентимиз топшириғи билан сиз лавозимингиздан озод этиласиз. Залдан чиқиб кетинг», — деган администрация раҳбари.

Сардор Умурзоқов Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга ишдан бўшатилган туман ҳокимларининг масаласини тезроқ ҳал қилишни айтиб: «буларнинг ҳозир бинодан чиқиб кетишида гувоҳномасини олиб қўйишсин. Шарманда қилиб чиқариб юборилсин, иккинчи яқинлаштирилмасин», — дея қатъий топшириқ берган.

Эслатиб ўтамиз, Элёр Усмонов жорий йилнинг 18 февраль куни Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланганди. У бунга қадар Марказий банкнинг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият